Россиялик аёл Қорбоба мактуб ёзганидан сўнг турмушга чиқди ва квартирали бўлди.

0

Россиянинг Тверь шаҳрида истиқомат қилувчи Юлия Дорохова исмли аёл Қорбободан ўзига квартира ва турмуш ўртоқ сўраб, тез орада иккала ниятига ҳам эришди, деб ёзади «Hi-Tech.Mail.ru».

39 ёшли россияликнинг «Комсомольская правда» нашрига маълум қилишича, у ўзининг биринчи мактубини 2015 йилда ёзган. Хатда аёл шахсий ҳаёти кўнгилдагидек эмаслигидан нолиган. У кейинги йилни Мисрда ўтказиш тилагини билдирган.

Март ойига бориб эса танишувлар сайти орқали Юлияга қоҳиралик эркак ёза бошлаган. Тармоқ орқали бир ойлик мулоқотдан сўнг эркак чипта сотиб олган ва Юлия мушуги билан куёвнинг ёнига учиб кетган.

Тез орада жуфтлик оила қурган, Юлия эса Янги йилни ўзи хоҳлагандек Қоҳирада кутиб олган.
Шундан сўнг оилада қиз фарзанд дунёга келган, аёл Миср пойтахтида ўз бизнесини йўлга қўйган.

2019 йилда улар Россияга кўчиб келган, бироқ Твердаги икки хонали квартира торлик қила бошлаган. Шунда Юлия Қорбобога яна мактуб ёзиб, янги уй сўраган. Аёл ҳатто уйнинг ўлчамлари, ошхонасию, ойналари қаерда жойлашган бўлишини ҳам аниқ ёзган. Бир ойдан сўнг эски квартирага харидор чиққан, яна бир ой ўтгач эса оила Юлия хоҳлагандек янги уйга кўчиб ўтган.

«Балки, ҳаммаси шундоқ ҳам содир бўлган бўларди. Бироқ мен сеҳрли бобонинг қўллаб-қувватловига ишонаман, бу жуда кўп нарса… Доим нимани ният қилсам, шунга эришганман. Бунинг сири мен уни жуда ҳам хоҳлашимда», — дейди аёл.

Юлиянинг сўзларига кўра, агар бирор тилак амалга ошмаса, демак шундай бўлиши лозим.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

5 − two =