Шерали Жўраевнинг муаллифлик ҳуқуқини бузган «Насафий» жаримага тортилди

1

«Насафий» тахаллуси билан машхур бўлган қўшиқчи Акмалов Азизиддин Шерали Жўраевнинг муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар берган

Қайд этилишича, бундан бир ой олдин Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти «Насафий» Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги «Қора кўзли санамжон» номли қўшиқни ва шеърини муаллифнинг розилигисиз асар яхлитлигини бузган ҳолда ижро этиб, уни интернет тармоқларига жойлаштирган ҳолда моддий манфаат кўриб келгани ҳақида Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилган. Шундан сўнг агентлик мазкур ҳолат юзасидан судга Маъмурий баённома киритган.

«Натижада Суд Насафийни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177(1)–моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669.000 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

Шу ўринда қўшиқчини жаримага тортишни нима кераги бор, ҳамма бир бирини қўшиғини айтяпти деган эътирозлар пайдо бўлиши табиий. Аслида муаллифлик ҳуқуқи ана шундай ҳимоя қилинади. Тасаввур қилинг, шахсий автомашинангизни ўзга бир шахс сизнинг рухсатингизсиз ўз манфаати йўлида фойдаланди ва ундан моддий фойда олди. Албатта сиз бу каби ҳолатга шундай қараб турмайсиз. Эгалик ҳуқуқингизни талаб қиласиз. Қўшиқ ҳам худди шундай муаллифнинг шахсий мулки ҳисобланади. Кимдир ундан фойдаланса, албатта мулк эгасидан рухсат олиши керак бўлади.

Маълумот учун хорижий давлатларининг қўшиқчилари орасида ҳам бу каби ҳолатлар учраб туради ва уларга нисбатан катта жарима қўлланилади. Британиялик қўшиқчи George Harrison’нинг қўшиқ куйида «The Chiffons» гуруҳининг қўшиғидаги куй билан ўхшашлик бўлган. Натижада Harrison суд қарори билан 587.000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган», дейилади хабарда

1 ТА ФИКР

  1. Жорж Харрисон қўшиғида З чифсоннинг ўхшашлиги бўлгани учун 587 000 доллар жарима тўлабди.Бизнинг Насафий эса 660 000 сўм жарима тўлабди.Демак Америка базавий хисоблаш бўйича энг кам иш хаққи 196 666 долларга тенг келаркан.Қойил.
    Масалани бошқа томонини олайлик.Масалан Жахонгир Отажонов хамма қўшиқлари ўтган устозларимизники,хаммасини бузиб айтган.Унга жарима йўқми.Хеч бўлмаса давлатга ундиринг жарима.Шундан билайлик харом йўлда юрганмикин ё энди …

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here