Навоийда отаси мастлиги сабаб 10 ёшли бола автомобиль бошқаргани аниқланди

0

Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд тадбирларида Matiz ни ҳайдаб келаётган 10 ёшли бола аниқланган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ. Қайд этилишича, ЙПХ ходимлари Matiz автомобилини тўхтатганда ҳайдовчи ўриндиғида 10 ёшли бола ўтиргани маълум бўлган.

Аниқланишича боланинг отаси спиртли ичимлик ичгани боис машина бошқарувини ўзининг 4-синфда ўқийдиган ўғлига топширган.

Шу билан бирга, рейдлар давомида Хатирчи туманида асли касби шифокор бўлган ҳайдовчи спиртли ичимлик ичиб автомобиль бошқаргани аниқланган дея хабар қилди “Kun.uz”.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here