Америкалик баскетболчи Коби Брайантга тегишли бўлган Chevrolet Impala аукционга қўйилди

0

Goldin Auctions аукционида баскетболчи Коби Брайантга тегишли бўлган 1963 йилги Chevrolet Impala базасидаги лоурайдер сотувга қўйилди. Pimp My Ride шоуси мутахассислари томонидан тюнинг қилинган автомобиль 250 минг долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Daryo – Lifestyle Motor га таяниб.

Модификацияга учраган Chevrolet Impala ни Коби Брайантга унинг турмуш ўртоғи Рождествода совға қилган. West Coast Customs ательеси мутахассислари лоурайдер учун эксклюзив тўқ бинафшаранг кузов жилосини яратган. Бундан ташқари, тюнерлар автомобилнинг барча ойналарини алмаштирган, экстерьерининг хромланган деталларини қайта тиклаган ва гидравлик «подвеска» ўрнатган.

West Coast Customs тюнерлари автомобилларга ҳашаматли ўзгартириш киритиш борасидаги ечимлари билан танилган. Коби Брайант учун мўлжлланган лоурайдер оқ чарм билан қопланган ўриндиқли бинафшаранг салонга эга бўлган. Мутахассислар Impala интерьерини «Сваровски» кристаллари билан безаган. Машина капоти остидан Edelbrock коллектори ва янги газ чиқариш тизимига эга 5,4 литрли V8 двигатели ўрин олган. Узатмалар қутиси — уч поғонали автомат.

Айни вақтда Коби Брайант 2006 йилдан 2013 йилга қадар фойдаланган эксклюзив лоурайдер нархи 140 минг долларга етган. Бироқ савдолар 30 январь куни якунланади ва сотувчилар 40 минг километр йўл босган Chevrolet Impala ни 250 минг долларга сотишни режалаштирган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here