Навоийда кўтарма кран қулаб тушди.

0

Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ёғоч, қурилиш материаллари ва санитария-техник ускуналар улгуржи савдоси билан шуғулланадиган “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ 2018 йил май ойида очилган. Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида бу компанияни топиб бўлмади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here