Тошкент вилоятида еркак 2,5 ёшли қизчани бошига уриб ўлдирди…

0

Жиноят 2021 йил 14 январда содир етилган. Ўзбекистон фуқароси Тимур Раимов (исми ва фамилияси тергов манфаати учун ўзгартирилган) бир неча ой давомида шериги Зилола (исми ўзгартирилган) ва қизи билан Aнгрен шаҳридаги ижарада яшаган.

“14 январ куни Зилола қизини уйда қолдириб дўконга борди. Шу пайт қиз йиғлай бошлади ва бақира бошлади. Тимур уни тинчлантириш учун бошига урди ва қиз жим бўлиб қолди, афсуски, бутунлайга “, деб таъкидлади Ички ишлар вазирлиги.

Текширув натижасида қиз оғир жароҳатлардан вафот етгани тасдиқланди.

Мазкур қотиллик жинояти Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи полковник Тоҳир Арипов бошчилигида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган. Ҳокимликда ўтказилган муҳокамада Ангрен шаҳар ҳокими, вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари ва масъул ходимлар, маҳалла раислари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда жиноят содир этганликда гумонланган шахс иштирок этди. Гумонланувчи йиғилишда пушаймонлигини билдириб, халқдан узр сўраган.

                                                                                                                Daryo.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here