Зеленский Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади

0

Украина президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК)нинг Россиянинг юридик ва жисмоний шахсларига қарши якка тартибда санкциялар киритиш қарорини кучга киритди, деб хабар беради «РБК».

Давлат раҳабри сайтида эълон қилинган фармонга кўра, МХМК қарорининг бажарилиши устидан назорат учун идора раҳбари Алексей Данилов масъул қилинган. Санкция рўйхатининг ўзи ҳавола қилинмаган. Ҳужжатда таъкидланишича, МХМКнинг қарорларидан бири сир тутилган.

Зеленский Украина вазирлар маҳкамасига, Хавфсизлик хизматига ва Миллий банкка «ушбу қарорда кўзда тутилган санкцияларнинг амалга оширилишини ва уларнинг самарадорлиги устидан назоратни таъминлаш»ни топширган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги санкциялар киритилгани ҳақида Евроиттифоқ ва АҚШни хабардор қилиши ҳамда «уларнинг олдига худди шундай чеклов чораларини қўллаш масаласини қўйиши» керак бўлади.

Ўтган йил декабрида «Россия» банкининг шўъбаси — «Южний проект» Қримдаги «Массандра» виночилик ва узумчилик бирлашмаси акцияларининг 100 фоизига эгалик қилгач, Украина Вақтинчалик босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлиги Россияга нисбатан янги санкциялар тайёрланаётганини маълум қилган эди. Киевда «Массандра» Украина маданий меросининг бир қисми деб аталди.

27 январь куни эса Олий рада депутати Алексей Гончаренко мамлакат вазирлар маҳкамаси авиация соҳасида ишлайдиган 13 та Россия компаниясига қарши санкцияларни маъқуллаганини билдирди. Бунга эса Киев томонидан босиб олинган ҳудуд деб ҳисобланувчи Қримга рейслар амалга оширилгани сабаб бўлган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here