Тишларда пайдо бўлувчи тошни қандай йўқотиш мумкин? (видео)

0

Тишдаги тош қатламларнинг пайдо бўлишига сифатсиз тиш пастаси, нотўғри танланган чўтка, жағнинг бир томони билан чайнаш ёки организмда туз алмашишининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин

Тишда пайдо бўлувчи қатламлар ва тошларнинг олдини олиш учун биринчи навбатда истеъмол қилаётган озиқ-овқатларнинг қаттиқ ёки юмшоқлигига эътибор беринг. Фақат чайналиши осон бўлган юмшоқ овқатларни эмас балки, кўп чайнашни талаб қиладиган қаттиқроқ таомларни (қотган нон, сухариклар, хом сабзавот ва мевалар) ҳам еб туриш тавсия этилади.

Тишларни ва яллиғланган милкни ўз вақтида даволатиш зарур. Овқатлангандан кейин ҳар доим албатта оғизни чайқаш ва бир йилда 2 марта стоматолог кўригидан ўтиш талаб қилинади.

Оғиз бўшлиғини сифатли тозалаш учун ўртача қаттиқликдаги ва милкларни массаж ҳам қила оладиган тиш чўткасини танлаш мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда тишдаги тошларни оғриқсиз усуллар – лазер, ултратовуш ва аэрозол оқими ёрдамида ҳам олиб ташлаш мумкин.

Манба: @Operatsiya

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here