Туркияда яна провокация: Каъба таҳқирланди

0

Туркиянинг энг яхши университетларидан бири деб ҳисобланувчи Истанбулдаги Бўғозичи университети айни кунларда провокацияларга саҳна бўлмоқда.

Бир ой олдин президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг фармонига биноан профессор Мелиҳ Булу Бўғозичи университетига янги ректор этиб тайинланган эди. Бироқ Мелиҳ Булу университетнинг ўзидан чиқмаганлиги, қолаверса, ўз пайтида ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида турли лавозимларда ишлагани сабабли бу тайинлов университет ўқитувчилари ва талабаларига ёқмади. Улар мазкур тайинловни “сиёсий ҳамла” сифатида баҳолади ва норозилик намойишларини бошлади.

Намойишлар ўтган ҳафтада Каъбани таҳқирлаган талабаларнинг қўлга олиниши ортидан янада кучайиб кетди.

Ўтган жума куни университетда ўтказилган кўргазмада бир гуруҳ ЛГБТ вакиллари, яъни жинсий бузуқилар Каъбанинг расмлари атрофига ўз байроқларини жойлаштириб, расмни ерга ташлаб қўйган. Улар бу қилмишини “санъат” деб атади.

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу Твиттердаги саҳифасида “Каъбаи муаззамага ҳурматсизлик қилган 4 нафар ЛГБТ бузуқиси қўлга олинди”, дея ёзди. Ҳукуматнинг бошқа аъзолари ҳам Каъбанинг таҳқирланишини қоралаб чиқди.

Албатта, Бўғозичи университетининг ҳамма талабаси ҳам бўлаётган ҳодисаларни маъқуллаётгани йўқ. Бироқ бир гуруҳ провактор уларга ҳам қарши чиқмоқда ва ижтимоий тармоқларда қоралаш кампаниясини бошлаб юборган.

Ушбу университет атрофидаги машмашалар сиёсатчиларнинг эътиборидан четда қолмади. Қизиғи, айрим мухолифатчи партияларнинг вакиллари Каъбанинг таҳқирланиши ҳақида оғиз очмагани ҳолда талабаларнинг қўлга олинганини танқид қилмоқда.

Бўғозичи университетининг тарихи 1863 йилга бориб тақалади, унга америкаликлар асос солган. Университетни 1971 йилгача америкалик ректорлар бошқарган

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here