Жиззах шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

0

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 февралдаги қарори билан Акбар Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида 2018 йилдан буён ишлаб келган Акбар Шукуров 2021 йилнинг январь ойида бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди. Унинг ўринига эса Мирзачўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Комил Холмуродов тайинланганди.

Маълумот учун, Акбар Шукуров 2017 йилнинг февраль ойидан бери «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, 2011—2017 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Рустам Холматов Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси лавозимига сайланиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири сифатида ишлаб келган Музаффар Солиев «фаолиятида йўл қўйган камчиликлар, қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай тегишли хулоса чиқармагани учун» эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди. 15 январь куни эса у Нурафшон ҳокими этиб тайинланган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here