ҚАШШОҚЛИКДАН ҚЎРҚМА 

0

«Ким бир амали билан одамлар орасида овоза бўлишни хоҳласа, у бамисоли орқасига сув ортиб, тоққа кўтарилаётган кимсага ўхшайди. Унга чарчоқ ва машаққат етади, амалидан бирортаси қабул қилинмайди…

Эй Одам фарзанди! Билгинки, фақат Мен учун холис бажарилган амални қабул этаман. Амални холис бажарувчилар нақадар бахтиёр!

Эй одам фарзанди! Агар қашшоқлик сен томон келаётганини кўрсанг: “Марҳабо солиҳлар тантанаси!” – дегин.

Эй Одам фарзанди! Агар бойлик сен томон келаётганини кўрсанг, «Марҳабо, жазоси тезлатилган гуноҳлар!» дегин. Агар меҳмонни боғлиқ ҳолда кўрсанг (яъни, уйингга меҳмон келиши узилса, “аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим” – дегин).

Эй Одам фарзанди! Мол-дунё Меники, сен эса қулимсан, меҳмон Менинг элчим. Неъматимни сендан тортиб олишимдан қўрқмайсанми? Ризқ Менинг ризқим, шукр қилиш сендан, фойдаси ҳам ўзингга қайтгувчидир. Сенга берган неъматларим учун Менга ҳамд айтмайсанми?

Эй Одам фарзанди! Зиммангда учта мажбурият бор: молингдан закот бериш, қариндошлар билан алоқани узмаслик, оиланг ва меҳмонларингга тааллуқли ишлар. Агар буюрганимни қилмасанг, (шармандали жазолаш билан) сени бутун оламларга ибрат қиламан.

Эй Одам фарзанди! Агар қўшнингнинг ҳаққига оиланг ҳаққини адо қилгандек риоя қилмасанг, сенга назар солмайман, амалингни қабул қилмайман, дуонгни ижобат этмайман.

Эй Одам фарзанди! Ўзингга ўхшаган махлуқларга суянма. (Суянсанг), уларга топшириб қўяман. Махлуқотларимга такаббурлик қилма, чунки келиб чиқишинг нутфадандир. Мен сени сийдик йўлидан, эркак кишининг бели билан аёлнинг кўкрак қафаси ўртасидан отилиб чиқувчи бир сувдан яратганман. Сен учун ҳаром қилган нарсаларимга қарама. Чунки (қабрда) биринчи қурт ейдиган аъзоинг икки кўзингдир. Билгинки, сен назар солганингга ҳам, муҳаббатингга ҳам ҳисоб-китоб қилинасан. Эртага олдимда турадиган мақомингни эсла. Албатта Мен кўз очиб-юмгунча ҳам қалбингдан ғофил эмасман. Албатта Мен қалбларни билгувчи Зотман».

 

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here