ХУФЁНА ЯХШИЛИК!

0

Ресторанга кириб, таомлар буюрди. Овқатланиб бўлиб, ҳисобни сўради.
Қўлларини чўнтагига солди. Аммо ҳамёнини тополмади. Уни стол устига қўйиб, қайта олишни унутганини эслади.
Бу вазиятдан қандай чиқишни ўйлар, барча чўнтакларини бирма – бир титарди. Шоядки, пул чиқиб қолса, деб. Бир чақа ҳам тополмагач, ресторан эгасининг ҳузурига киришга, ундан қарзини тўлаш учун бир – икки соат муҳлат беришини илтимос қилишга қарор қилди.
У энди гапиришни бошламоқчи ҳам эдики, ресторан эгаси ундан илгарилаб:
– Биродар, ҳисобингиз тўланди, – деди.
Киши ҳайрат-ла:
– Ким тўлади? – деди.
– Сиздан олдин чиқиб кетган киши. Ноқулай вазиятга тушганингизни ҳолатингиздан сезибди. Ҳисобингизни ёпиб чиқиб кетди, – деди.
Бироз туриб:
– Энди унга қарзимни қандай тўлайман. Уни танимасам, – деди, бошини эгиб..
Ресторан эгаси кулиб деди:
– Сиз энди айнан ўша кишига қарзингизни узишингиз имконсиз. Лекин, бошқа жойда худди сизнинг вазиятингизга тушган кишига ёрдам бериш билан тўлашингиз мумкин! Яхшилик инсонлар орасида ана шу тарзда давом этади.
ХУЛОСА:
Юрагингиз уришдан тўхтамагунча, яхшилик қилишдан тўхтаманг!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here