Ҳиндистонда музлик кўчиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди

0

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида музлик кўчиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости» фавқулодда вазиятларга жавоб кўрсатиш марказига таяниб.

Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 7 февраль куни ўпирилиб тушган музлик Ришиганга дарёсида сув сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлган, у эса 13,2 МВт қувватига эга шу номли гидроэлектростанцияни ювиб кетган. Тўсатдан юз берган сув тошқини Тапован шаҳридаги Дхаулиганга дарёсида жойлашган NTPC гидроэлектростанцияси (Ҳиндистоннинг энг йирик энергетика компанияси) лойиҳасига ҳам таъсир кўрсатган.

 

Сўнгги маълумотларга қараганда, 164 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Қидирув операциясида миллий ва маҳаллий қутқарувчилар, ҳинд-тибет полицияси ходимлари ва ҳарбийлар иштирок этмоқда.

 

Аввалроқ қутқарувчилар Тапованда барпо этилаётган ГЭС лойиҳаси ҳудудидаги туннелдан икки кишининг жасадини чиқариб олган эди. Қутқарувчилар бир неча кунлардан буён ушбу туннелдан у ерда бор деб тахмин қилинаётган 30—35 кишини чиқариб олишга уринмоқда.

 

Шунингдек, яна бошқа бир туннелдан Тапован ГЭСини қуришда иштирок этган 15 киши чиқариб олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида 150 га яқин киши тоғдан муз кўчиши оқибатида бедарак йўқолган эди. Тапован энергетика лойиҳасининг тўғони бузилиши оқибатда тошқин содир бўлган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here