“Элчининг қизи”ни яна ким тарк этди?

0

«Элчининг қизи» сериалида барча воқеаларни ўзгартираётган «шамолнинг эсиши» давом этмоқда. Сериални актёрлардан яна бири − Булент Шакрак тарк этади. Бу ҳақда «КиноТека» хабар берди.

Бу сафар лойиҳани тарк этиш навбати Булент Шакракка келди. Бирсен Алтанташнинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг 15 февраль куни сериалнинг 40-қисмида томошабинлар сериал қаҳрамони – Қаҳрамон Боз билан хайрлашади.

Булент сериалда суратга тушиш жараёнида унинг рафиқаси ва болалари ҳам яқин бўлиш ниятида бир муддатга Бодрумга кўчиб келган эди. Бироқ актёрнинг рафиқаси Жейда Дувенжи «Ётоқхона» телесериалининг суратга олиш ишлари учун Истанбулга қайтишга мажбур бўлган. Ҳамма нарсанинг ижобий ва салбий томонлари бўлганидек, ҳеч бўлмаганда Булент яна оиласининг ёнида бўлади.

Айни пайтда «Элчининг қизи» сюжети кескин ўзаришда давом этмоқда. Актриса Туба Буюкустуннинг Мави сифатида намоён бўлиши туфайли янги воқеалар бошланди. Янги сюжет учун эса, албатта, янги қаҳрамонлар керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неслиҳан Атагул саломатлигида муаммо борлиги туфайли лойиҳадаги иштирокига нуқта қўйган эди. Шундан сўнг сериалда Менекше ролини ижро қилган актриса – Тулин Язкан ҳамда Саҳра образида намоён бўлган Дениз Ишин ҳам лойиҳани тарк этган. Кейинчалик Гедиз ролини ижро этган актёр Ураз Кайгилароғлу ҳам лойиҳадаги фаолиятини якунлади. Сериалда Элван ролини гавдалантираётган актриса Ҳивда Зизан Алп ҳам тарк этиши ҳақида ҳам маълум қилинган эди. Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «Элчининг қизи» сериалини махсус мукофот билан тақдирлагани ҳақида хабар берилганди.

Шунча ўзгаришларга қарамай, сериалнинг ашаддий мухлислари воқеалар ривожини катта қизиқиш билан кузатишда давом этмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here