Шотландия яна Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласини кўриб чиқмоқчи

0

Шотландия ҳукумати Буюк Британия таркибидан чиқиш масаласи бўйича сўнгги етти йил ичида иккинчи бор референдум ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда The National нашрига асосланиб, Meduza хабар берди.

Ҳукуматнинг изоҳлашича, бунга сабаб 2016 йилда кўпчилик шотландлар қўшма қиролликнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишига қарши чиққан бўлса-да, Буюк Британия ЕИни тарк этгани бўлмоқда.

Мустақиллик учун биринчи референдум 2014 йил ўтказилган эди. Унда 55% шотландияликлар Буюк Британия таркибида қолиш тарафдорлари сифатида овоз беришган эди.

Шотландия ҳукумати яқин бир неча ҳафта ичида иккинчи референдумни ўтказиш масалалари ва унинг санаси борасида аниқ бир қарорга келади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here