Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри коронавирусга чалиниш бўйича 3 та ҳолат қайд этилгани сабабли ёпиб қўйилди

0

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида олти ой ичида биринчи марта COVID-19’га чалиниш бўйича учта ҳолат аниқлангани учун карантин жорий қилинди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жасинда Ардернга таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Бош вазир Жасинда Ардерн умумий сайловлар олдидан сайловолди кампанияси доирасида inMusic офисига келди.

COVID-19 нинг янги ҳолатлари ҳаво йўллари учун кир ювиш хизматларини кўрсатувчи компанияда ишлайдиган аёлнинг оиласида аниқланди. Аёл самолёт бортига чиқмаган, тиббиёт ходимлари унинг вирусни қандай юқтирганини аниқлашга уриняпти.

«Мен Янги Зеландия халқидан кейинчалик ҳам кучли ва иродали бўлишини сўрайман. Биламан, бу содир бўлганда биз ўзимизни ёлғиз ҳис қиламиз. Барчамизда ‘яна такрорланмасин’ деган хавотир бор. Лекин унутманг, буни аввал ҳам енгиб ўтганмиз, бу сафар ҳам ушбу синовлардан фақат биргаликда ўтишимиз мумкинлигини яхши биламиз», — дея таъкидлади Ардерн.

Янги Зеландия сўнгги олти ой ичида биринчи марта карантин жорий этди. Аввалроқ мамлакат эпидемияга қарши курашнинг муваффақият намунаси эди, чунки у коронавирус тарқалишини тўхтата олди. Мамлакатда катта концертлар ва оммавий спорт тадбирлари қайта тикланди, шунингдек, мажбурий хавфсизлик талаблари олиб ташланди.

Эндиликда Окленд шаҳрида 14 февраль, якшанба куни тундан бошлаб карантин жорий қилинди. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади, лекин ҳозирча қатъий карантин жорий қилинмайди.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 109 миллиондан ошди ва 2,4 миллион киши вирус қурбонига айланди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here