Муқаррар жазо

0

Бу воқеа олис мамлакатлардан бирида юз берган. Маст ҳолатда машина ҳайдагани учун София исмли аёлни дастлабки суриштирувга олиб келишди. 27 ёшли тантиқ бу аёл қаттиқ сархуш эди, ўзига келгунича анча вақт алжираб ўтирди. Ҳушига келгач эса, гап нимадалигини тўла-тўкис англаб, ўзини қўлга олди. Уни оғир жазо кутиб турарди. Шу сабабли шаҳарнинг энг кўзга кўринган адвокатини ёллади. Ҳуқуқшунос бор билим-маҳоратини ишга солиб, Софияни жазодан қутқариб қолди.

Бошига тушган ишлардан керакли хулоса чиқармаган аёл ғалабасини ювиш учун барга кирди. Тўйгунча ичиб, маст бўлди. Сўнг яна рулга ўтирди. Уни бу сафар бошқа кўргулик қарши олди. Йўлда кимнидир уриб юборди, нима бўлаётганини яхши англамай бечорани йигирма метрга қадар судраб борди. Кўрсатилган тез тиббий ёрдам фойда бермади, касалхонага жуда оғир ҳолатда олиб келинган бемор ҳаёт билан видолашди.

Бу сафар Софияни ҳеч ким жазодан асраб қола олмади. Аёл қамоқхонада эканида бир гапни эшитди: бахтсиз ҳодисада қурбон бўлган киши уни ўтган гал жазодан қутқариб қолган адвокат экан.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here