Қиёмат!

0

Уйга қайтяпману ўзимга савол бераман. Битта брилиант кўзли зирак Аллох берган бебаҳо омонатдан қиммат турадими? Эрининг бир оғиз гапи учун қийналиб туққан арзандасидан кечиш мумкинми? Мен хам аёлман, онаман! Турмуш ўртоғим баъзан нималар демайди. У ваъда берган қанча нарсалар иккаламизнинг хам эсимиздан чиқиб кетади. Аммо бирор марта ўша арзимас матохларни деб қоракўзларимдан аламимни олмайманку! Дунёда минглаб тирноққа зор инсонлар бор. Битта бола учун, хамма брилиантларидан воз кечишга тайёр аёллар кўп. Эрига аччиқ қилиб фарзандини телефонда гаплашиб ўтирган жойига ( кўчадаги ўриндиққа) қолдириб, кириб ухлаб қолган келин ўзбекми, мусулмонми?
Минг афсуски у ўзбек, минг афсуски у муслима!
Ё алхазар! Нафс қулларига ўзинг инсоф бер! Бу нобакорларга бола эмас, бўйи баробар тилла ва брилиантлар бериб, уларни шу холатда кўмиб ташласанг бўлмайдими?
Кун бўйи кайфиятим бўлмади. Чопқиллаб юрган кичкинтойимга қарасам, хамма жойи йиртилиб ётган болакай кўринаверади. Унинг ҳаётга қайтгани мўжиза. Илоҳим, отаси тезроқ қайтиб, уни бағрига олсин! Она номига номуносиб бу алвастини эса ўша итларга талатишса ҳам розиман. Зеро, унда Момо Хаводан қолган муқаддас туйғу—оналик меҳри борлигига заррача ишонмайман. Балки нотўғри хулоса қилаётгандирман. Қайдам….
Аммо 2015 йилнинг 29 июлини қиёматга қадар унута олмасам керак. Балки кеча қиёмат гувохи бўлгандирман…
Алхазар!!!!
Алхазар!!!!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here

4 × 5 =