Бахтсиз ҳодиса туфайли ёпилган Қамашидаги туз кони.

0

2008 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодиса Қамаши тумани Катта Ўра маҳалласидаги Кон қишлоғи аҳлини оғир қайғуга солган.

Гап шундаки, қишлоқдаги мавжуд туз конидан одамлар жой қазишиб, кон йўлини очишган. Аммо «Дамас» русумли автомашина коннинг устидан юриб ўтаётган вақтда кон ўприлиб кетиши натижасида аянчли ЙТҲ содир бўлган. Қишлоқликлар ўшанда 3 нафардан ортиқ фуқаро вафот этгани ҳақида гапиришади.
Айрим фуқаролар эса 2006 ва 2007 йилда кўчки хавфи бўлганлиги сабабли кон ёнидаги уйларни кўчириб ўтказишгани ҳақида таъкидлашади.
Ўтган вақт давомида бу ерларни бехосият жой деб аташган. Конда қазиш ишлари деярли амалга оширилмаган. Бугунги кунга келиб эса кон яна қишлоқ аҳлига ўз бағрини очмоқда. Бу ердан истеъмол учун туз олинмоқда.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here