​​​​ОНАНИНГ КАЛТАГИ…

0

​​​​

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан… Бола қаттиқ зарбаларга чидаб, миқ этмас, ҳеч йиғламас экан…
Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек Она боласини одамлар орасида калтаклабди, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди…!
Одамлар ажабланиб:
– Эй йигитча, олдинлари онангиз сизни калтаклаганларида миқ этмасдингизу, нега бугун кўзларингизга ёш олдингиз?-деб сўрагаларида.
Йигитчанинг юзини ёшлари ювиб:
-Бугун Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилиб қолдим, чунки зарбалари аввалдагидек қаттиқ бўлмай қолибди,- шуни кўтаролмасдан йиғлаяпман деб жавоб берган экан…!

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here