Олдингисидан ҳозиргиси чиройли (фото)

0

Ёш ўтиши билан кишининг ташқи кўриниши ўзгариб бориши, юзга ажин тушиши табиий. Аммо шоу-бизнес вакиллари орасида ёш ўтиши ташқи қиёфасига таъсир қилмайдиган, аксинча йилдан йилга ёшариб борадиган машҳурлар ҳам йўқ эмас.

Женнифер Лопес (51 ёш)

Жей Ло 1997 йилда илк марта «Селена» номли фильмда суратга тушган ва ижроси сабаб бир қанча мукофотларга сазовор бўлган. Шундан кейин актрисаликдан ташқари қўшиқ куйлаш билан ҳам шуғуллана бошлаган. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, 2019 йилда продюсер сифатида ўзини синаб кўрган ижодкор, турли шоуларда ҳам иштирок этиб туради.

Менди Мур (36 ёш)

90 йиллар сўнгида карьерасини хонандалик билан бошлаган Менди кейинчалик «Маликанинг кундалиги», «Севишга ошиқ» сингари фильмларда суратга тушган. Ижодида бироз муддат танаффус кузатилган актриса экранга қайтгандан кейин «Бу биз» номли сериалда бош қаҳрамон ролини ижро қилган. Бундан ташқари, 2020 йилда «Silver landings» номли альбомини ҳам тақдим қилган.

Рианна (33 ёш)

Илк марта 2006 йил саҳнада кўриниш берган вақти хонанда 18 ёшда бўлган. «Music of the Sun» номли альбоми чартлардан юқори ўринни эгаллаган Рианна кейинчалик дизайнерлик, косметика ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланган. Деярли барча қўшиқлари машҳурликка эришадиган хонанда, 2018 йилда «Оушеннинг 8 дугонаси» фильмида суратга тушишга ҳам муваффақ бўлган.

Зак Эфрон (33 ёш)

Илк марта 2004 йил экранда кўриниш берган актёр орадан икки йил ўтиб машҳурликка эришган. Келишган ва ўзига яраша маҳоратга эга Зак айни вақтда ҳам фильмларда фаол суратга тушади.

Риз Уизерспун (44 ёш)

Голливуд оламида ўз ўрнига эга бўлган актриса фаолиятини «Қўрқув» номли фильмда суратга тушишдан бошлаган. Арсеналида бир қанча эсда қоларли роллар бор бўлган Ризнинг ёши 44 да эканига ишониш қийин.

Кичик Роберт Дауни (55 ёш)

80 йилларнинг сўнгида киносаноатга қадам қўйган актёр 1992 йилда Чарли Чаплин ҳақидаги фильмда бош қаҳрамон ролини ижро қилган. «Судья», «Қора бева» фильмларида суратга тушган Дауни, мухлисларга «Темир одам» роли билан яхши таниш.

Женнифер Энистон (52 ёш)

Бир вақтлар Брэд Питт билан илиқ муносабатда бўлган актрисанинг «Дўстлар» сериалидаги ижроси мухлислар эътирофига сазовор бўлган.

Дуэйн Жонсон (48 ёш)

«Мумиё» фильмидаги ролидан кейин машҳурликка эришган актёр «Малибу қутқарувчилари» ва «Жуманжи: янги даража» каби бошқа фильмларда ҳам, эсда қоларли қаҳрамонларни гавдалантирган.

Ким Кардашьян (40 ёш)

Ким «Кардашьянлар оиласи» шоуси тақдим қилингунига қадар, опа-сингиллари билан бирга мода дўконларини бошқарган. Модель сифатида яхши таниш бўлган Кардашьян хонимнинг бугунги кунда шахсий косметика бренди бор.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here