Энг машҳур ўзбек аёл санъаткорлар рейтинги. Биринчилик ўзгардими?

0

 

Паризода
Асл исми Дилноза Шерматова бўлган раққоса ва актриса кўпчиликка Паризода тахаллуси билан яхши таниш. Интсаграмдаги шахсий саҳифасида серқирра ижодкор нафақат ижоди билан боғлиқ, балки оилавий фотосуратларини ҳам жойлаб туради. Бугунги кунга келиб 674 мингдан ошиқ кузтувичисига эга санъаткор ўз саҳифасида мингдан ошиқ фотосурат жойлаган.

Севара Назархон
Нафақат Ўзбекистонда балки чет елларда ҳам миллионлаб мухлисларга эга хушовоз хонанда Севара Назархон Инстаграмда унчалик фаол бўлмаса ҳам, унинг ҳаётини ижтиомий тармоқ орқали 690 мингдан ортиқ мухлислари кузатиб борадилар. Хонанданинг ўзи эса шу кунга қадар 500та фотосурат жойлаган бўлиб, асосий фотосуратлари ижодий жараёнлар ва хизмат сафарларидан иборат.

Ситора Алимжонова
Актриса Ситора Алимжонова ҳам энг кўп кузатувчиларга эга инстаграм фойдаланувичлари рўйхатидан ўрин олган. Актрисанинг шахсий саҳифасига 735 мингдан ортиқ кузатувчи обуна бўлган.

Шаҳзода Матчонова
Актриса Шаҳзода Матчонова фаол инстаграм фойдаланувчиларидан ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 1200га яқин фотосуратлар билан бўлишган актриса 823 мингдан ортиқ кузатувчига эга. Актрисанинг шахсий саҳифасида оилавий фотосуратларни кўрмайсиз. Унинг аксарият суратлари селфи ва фотосессия маҳсулларидир.

Нилуфар Усмонова
Хушовоз хонанда Нилуфар Усмонова ҳам жуда фаол инстаграм фойдаланувчиси. Унинг шахсий саҳифасида ҳозирги кунда 3 600дан ортиқ фотосуратлар мавжуд ва уни кузатиб борувчи мухлислар сони 946 мингдан ортиқ. Хонанда аксарият машҳурлар сингари оиласини сир тутмайди. Унинг турмуш ўртоғидан бошқа барча оила аьзоларининг суратларини саҳифасидан топиш мумкин. Сўнгги пайтда хонанда анчагина катта бўлиб қолган кенжа фарзандининг фотосуратларини ҳам тез-тез жойлаб турибди.

Лола Юлдошева
Мафтункор хонандаларимиздан бири Лола Юлдошева ҳам ижтимоий тармоқларда фаол. Унинг бугунги кунга келиб 1 миллиондан ортиқ кузатувчилари бор. Ҳозирги кунда Москвада яшаб, ижод қилиб келаётган хонанда сўнгги пайтларда шахсий ҳаёти билан боғлиқ фотосуратларни жойлашдан чекинмаяпти. Ўзи томонидан тайёрланган таомлар суратлари ҳам мухлислари томонидан катта қизиқиш билан муҳокама қилинади.

Муниса Ризайева
Шўх-шаддод хонандаларимиздан бўлган Муниса Ризайева ҳам миллионлаб мухлисларга эга. Унинг ижоди ва шахсий ҳаётини ижтимоий тармоқ орқали 1 миллиондан ортиқ мухлислари кузатиб борадилар. Хонанданинг ўзи ҳам инстаграмда жуда фаол бўлиб, шу кунгача 4000дан ортиқ фотосурат билан бўлишган.

Райҳон Ғанийева
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғанийева бугунги ўнталигимизнинг учинчи поғонасида. Унинг инстаграм ижтимоий тармоғидаги кузатувчилари сони 1 миллион 100 мингдан ортиқ бўлиб, хонанда ижоди билан боғлиқ фотосуратлардан ташқари оилавий фотосуратларини ҳам тез-тез жойлаб туради.

Асал Шодийева
Актриса Асал Шодийева инстаграмда жуда фаол фойдаланувчилардан ҳисобланмасада, бугун ўнталигимизнинг иккинчи поғонасидан ўрин эгаллади. Унинг кузатувчилари сони ҳозирги кунда 1 миллион 200 мингдан ортиқ. Актриса ўзининг шахсий саҳифасида фотосессияларидан ва оилавий фотосуратларини жойлаб туради.

Шаҳзода
Шаҳзода тахаллуси билан машҳур Зилола Мусайева бугунги ўнталигимизнинг биринчи поғонасида. Унинг инстаграмдаги кузатувчилари сони 1 миллион 600 мингдан ортиқ бўлиб, хонанда шу кунгача 4000га яқин фотосуратларидан жойлаган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here