Фожеа! Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз

0

Ҳалокат  оёқ остида бўлади деганларидек…

2021 йил 5 март куни тахминан соат 09.30 да Яккасарой тумани Боғишамол кўчасида 22 ёшли Д.Р. “Mercedes-Benz” русумли (давлат рақами 01 W 813 LB) автомобилни бошқариш давомида пиёдалар 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ларни уриб юбориб, сўнг 33 ёшли И.К. бошқарувидаги “Cobalt” (давлат рақами 01 Р 631 КВ) автомобилига тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ оқибатида 41 ёшли Г.Д.га бадан шикастлари етган. 58 ёшли Х.М. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here