Асал Шодиева сўнгги пайтларда киноларда кам кўринаётгани сабабини айтди

0

Таниқли киноактриса Асал Шодиева «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда охирги йилларда нега фильмларда кам кўринаётганига оид саволга жавоб берди.

«Инсон турмуш қурганидан кейин у албатта, бор кучи ва вақтини оиласига сарфлашга ҳаракат қилади. Оила мустаҳкам бўлиб, битта бутун бўлмагунича, карьерага қўл уролмас экансиз. Шу боис киноларда бироз танаффус қилиб, таклифларни рад этишимга тўғри келди. Мана, фарзандим ҳам катта бўлиб қолди, энди киноларда роль ўйнашга кўпроқ вақтим бор.

Яқинда «Қодирхон» номли сериал ва бир қанча клипларда суратга тушдим. Бундан буён сценарийси менга маъқул келган лойиҳаларда қатнашишда давом этаман», — деди актриса.

Маълумот учун, Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева 2020 йилнинг 3 сентябрь куни ўғил фарзандли бўлган ҳамда унга Муҳаммад Юсуф деб исм қўйган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here