2020 йилда етти нафар судья коронавирус оқибатида вафот этган

0

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда қайд этилишича, 2020 йилда 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилди. Яъни, 3 нафар судья бошқа ишга ўтган, судьялик қасамёди ва одоб-ахлоқ қоидаларини ҳамда одил судловни амалга оширишда қонун талабларини қўпол равишда бузган 12 нафари четлатилди (улардан бири жиноий жавобгарликка тортилган). Шунингдек, ўз хоҳишига кўра яна 5 нафар судья лавозимидан озод этилган. Яна етти нафар судья эса коронавирус туфайли вафот этгани боис ваколати муддатидан аввал тугатилди.

2021 йилнинг ўтган икки ойида Судьялар олий кенгаши қарори билан 9 нафар судьяга нисбатан интизомий жазо чораси қўллашга рухсат берилди, бир нафар судья вазифасидан озод қилинди. Шу кунларда кунларда яна уч нафар судьяга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Судьялар олий кенгаши 2020 йилда 835 нафар номзодни судьяликнинг навбатдаги ваколат муддатига, муддатсиз даврга ва ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масалалари кўриб чиқди. Шундан 126 нафар номзод судьяликнинг кейинги муддатидаги тайинлашга номуносиб деб топилди. 72 нафари захирага қолдирилди, 41 нафар номзодни тавсия этилган лавозимга тайинлаш рад этилди.

xs.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here