Бугуннинг иккинчи хайрли янгилиги (фото)

0

Наманганнинг «Афсоналар водийси» боғидаги янги масжидда илк жума намози ўқилди

Наманган шаҳридаги янги масжидда бугун, 19 март куни илк жума намози ўқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

«Юсуфхон ўғли Қосимхон» масжиди Наманган шаҳридаги «Афсоналар водийси» боғи ҳудудида жойлашган бўлиб, майдони 20 минг квадрат метрни ташкил этади.

Бу ердаги хонақоҳда 4,5 минг нафар намозхон ибодатни адо этиши мумкин. Улар учун барча қулайликлар яратилган. Жумладан, 700 ўринли автотураргоҳ, таҳоратхона барпо этилди, замонавий иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилди.

«Масжидимизда каттагина кутубхона ҳам жойлашган бўлиб, кейинчалик электрон кутубхона тизимини ҳам йўлга қўямиз. Яъни масжидга кирган намозхон ибодат вақтига қадар диний китобларни электрон мутолаа қилиш имкониятига эга бўлади», — дейди «Юсуфхон ўғли Қосимхон» масжиди имом-хатиби Мусохон Аббосиддинов.

Маълумот учун, мазкур янги масжид ишга тушиши билан Наманган шаҳридаги масжидлар сони 38 тага, вилоятда эса 189 тага етди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here