Россиянинг бир нечта ҳудудларида “Сумбул” фильми намойиш этилади

0

“Ўзбеккино” МА ҳамда “Татаркино” билан ҳамкорликда суратга олинган “Сумбул” фильми Россиянинг бир нечта ҳудудларида намойиш этилади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

“Татаркино” давлат муассасаси Татаристон Республикаси Маданият вазирлиги кўмагида Россия Федерациясининг бир нечта ҳудудларида “Татар киноси кунлари”ни ўтказмоқда. Намойишларда фильмларнинг ижодий гуруҳи ҳам иштирок этади.

Ханта-Мантийский автоном округида 3 апрелдан 8 апрелга қадар “Татар киноси кунлари” бўлиб ўтади. Кагалим, Покачи ва Нижневартовск ҳудудларида “Сумбул” ва “Апипа” фильмлари намойиш этилади.

Шунингдек, “Ўзбеккино” МА ва “Татаркино” ҳамкорлигида суратга олинган “Сумбул” фильмининг 9-10 апрель кунлари Омскда, 29-30 апрель кунлари Санкт-Петербургда намойишлари ўтказилади.

“Сумбул” фильми драма жанрида суратга олинган бўлиб, унда татаристонлик Сумбул исмли қизнинг ёлғонга учраган муҳаббати ва ҳақиқий бахтини топиш йўлидаги кечинмалари тасвирланган.

Сценарий муаллифлари Рашид Маликов ва Ильфат Камалеев, режиссёрлар Рамиль Фазлиев ва Рашид Маликов.

Ролларда Сабина Асанова, Эльдар Хайдаров, Карим Мирҳодиев, Нигора Каримбоева.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here