Netflix Канье Уэст ҳақидаги ҳужжатли фильмни намойиш этиш ҳуқуқини 30 млн долларга сотиб олди. Фильм 21 йил давомида яратилган

0

2021 йилда Netflix сервисида америкалик рэпер Канье Уэст ҳақида ҳужжатли фильм пайдо бўлади. Сервис шоуни намойиш этиш ҳуқуқи учун 30 миллион доллар тўлаган, деб ёзади Esquire.

Рэпер ҳақидаги фильм иккита кинематограф — Куди ва Чике томонидан суратга олинган. Улар бунга қадар Канье билан Through the Wire видеоси ҳамда Jesus Wawlks клипининг учинчи серияси устида иш олиб борган. Канье лойиҳада ижодий иштирок этмайди, сериал ғояси Куди ва Чикега тегишли.

Янги сериалдан Куди ва Чике 21 йил давомида суратга олган кадрлар киради — Каньенинг 1990 йилларда Чикаго ҳип-ҳоп саҳнасида пайдо бўлиши, онаси Донда Уэстнинг ўлими, Yeezy брендининг яратилиши ва 2020 йилги президентлик сайловларидаги муваффақиятсизлиги. Ҳозирча шоуда Уэстнинг Ким Кардашьян билан ажрашганига оид кадрлар бўлиш-бўлмаслиги номаълум.

Канье Уэст ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш режаси ҳақида унинг собиқ тансоқчиси Стив Станулис ҳам айтиб ўтган. Фильм давомида Станулис Уэст билан ишлаш давомида оғир кечган дамлар ҳақида сўзлаб бермоқчи.

Аввалроқ Netflix Дев Пателнинг режиссёр сифатидаги илк фильми — «Маймун одам»ни 30 млн долларга сотиб олгани маълум бўлганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here