Бу икки хонанда ўртасида низо

0

DJ Piligrim Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева устидан Учтепа тумани ИИБга шикоят қилди. Бу ҳақда Райҳон Instagram’даги саҳифасида ёзди.

Ассалому алайкум! Бугун сизларга бир воқеани айтиб бермоқчиман. Ростини айтсам, охирги бўлиб ўтган ишлар мени жуда ҳайрон қолдирди. Шу яқин кунларда менга Учтепа тумани ИИБдан қўнғироқ бўлди, қўнғироқни эгаси менга сиз 17 март куни YouTube’да берган интервьюнгизда фуқаро Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim) ни шахсиятига тегадиган гаплар билан ҳақоратлабсиз, уни сўкибсиз деб айтди. Аввалига кулиб қўйдим, кейин эса жудаям хафа бўлдим. Қандай қилиб эркак киши бўла туриб, аёл кишини устидан орган ходимларига арз қилса? Мен аёл киши бўла туриб бунақа ишларга қўлим бормаган, ҳатто хаёлимга ҳам келмаган.

 

Аслида бу интервьюдаги саволга бундай жавоб берганимни сабаби бир иш билан бўлиб DJ Piligrim билан студияда кўришиб қолдик, у билан анча суҳбатлашдик ва уни ижодига бефарқ бўлмаганим сабаб мухлислар учун битта зўр дуэт қилайлик деб келишдик ва биз ушбу проект устида биргаликда меҳнат қилишни бошладик. Сўзи ва мусиқаси мендан. Оранжеровка, овоз ёзиш (студия), мастеринг, гармония, свидениялар учун қилинадиган харажатлар сендан деб айтди ва мен аёл киши бўлсам ҳам мардлик қилиб бу харажатларни ўз зиммамга олдим ва пулларни ўз вақтида етказиб бердим. Қўшиқ тайёр бўлди, иккаламизга ҳам ёқди, кейин клип оламиз деб келишдик, клипни харажатини ҳам сен кўтарасан деди бунга ҳам рози бўлдим. Қўшиқни премьера қилишдан аввал, у мени YouTube каналим ва шахсий интернет лейблларим бор аввал шу ерга қўшиқни жойлаштириб кейин бир вақтни ўзида ҳам мени каналларимда ҳам радиода премьера қиламиз деди, унинг учун қўшиқ тўла меники бўлиши керак ва сен мени қўллаб туришинг керак деб қўшиқни ҳужжат асосида 100 фоиз эгаси деб мендан розилик олди. Ва мен радиолар билан гаплашиб уларга илтимос қилиб қўшиқни премьера учун уларга бердим ва улар белгилаган санасидан олдин DJ Piligrim’нинг каналларида қўшиқ тарқаб кетди, радиолар премьера қилишдан бош тортишди, радиолар премьерасиз қўйишни бошлашди. Аввалига хафа бўлдим, кейин эса аҳамият қилмадим, сабаби мухлислар эшитишса бўлди деб қўйдим.

Қаерда эшитгансизлар бундай тубанликни? Интервьюда у ҳақида нима деганимни кўриб ва бу воқеани ўқиб, ўзингиз хулоса қилинг. У одамга мени ҳеч қандай гапим йўқ ва мен бу инсонга орамиздан нима гаплар ўтганига қарамай муборак Рамазон ойида унга фақат яхшилик тилайман!

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни ва дунёдаги барча мусулмонларни муборак Рамазон ойи билан чин қалбимдан табриклайман! Хонадонингиз нурга тўлсин, тутаётган рўзаларингизни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин!

Райҳон Ғаниева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Маълумот учун, Райҳон YouTube каналлардан бирига берган интервьюсида DJ Piligrim унинг дилини оғритгани, уни Худога солгани ҳақида гапирган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here