Аҳвол оғир

0

Турк актёри Бурак Серген саломатлиги ёмонлашгани сабаб шифохонага олиб кетилди.

Ўзбек мухлисларига «Севги изтироби» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган, айни вақтда «Садоқатсиз» сериалида суратга тушаётган актёр бугун, 13 апрель куни ўзини ёмон ҳис қилган. Оила аъзолари томонидан чақирилган тез ёрдам уни Истанбулдаги Liv Hospital шифохонасига олиб кетган.

Бошқа суратга олиш майдончаларида бўлгани сингари «Садоқатсиз» ижодкорлари ҳам сал аввалроқ коронавирусга тест топширган. Аммо таҳлил натижаси салбий чиққан. ОАВда эса шифохонада бўлган актёрда COVID-19 тести ижобий чиққани ҳақида маълумот тарқалган. Шундан кейин унинг рафиқаси Нина Унсал турмуш ўртоғининг аҳволи ҳақида Instagram саҳифасида хабар берган. Бурак топширган тестнинг ҳар иккисида ҳам вирус аниқланмагани, айни вақтда у жонлантириш бўлимида шифокорлар назорати остидалигини, ўпкаларида аниқланган инфекция сабаб нафас олиши қийинлашганини маълум қилган аёл нотўғри маълумот тарқатмаслик ва эри учун дуо қилишларини сўраган.

60 яшар актёрнинг саломатлиги ёмонлашгани «Садоқатсиз» сериалининг сценарийсига ҳам таъсир қилади. 27-қисм унинг иштирокисиз ўтади, кейинги қисмларда нима бўлиши эса воқеалар ривожига боғлиқ.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here