Биз фақат овқат емаяпмиз, холос…

0

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:

– Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

 

Отахон:

– Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.

 

Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:

– Ростданми Отахон?

 

Отахон деди:

• Кимсага ёмон назар ташламайман,

• Бировни мазах қилмайман,

• Инсонларни ғийбат қилмайман,

• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,

• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,

• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.

• Лекин… минг афсуски касалим бор… Ошқозоним касал. Шунга меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

 

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:

– Сизлар ҳам рўзадормисизлар, болаларим?

 

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:

– Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос…

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here