ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга келди

0

Кеча, 13 апрель куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари – давлатимиз раҳбарининг Матбуот котиби Шерзод Асадов яқинда маълум қилишича, Анн Кристин Линде Ўзбекистон Президенти томонидан ҳам қабул қилинади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here