“Эркак” ожиза аёлнинг ўнг кўкрак қафасига…

0

Учтепа тумани, Чилонзор 26-мавзесидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи  Г.Н. эртаю-кеч икки фарзандини боқиш, ижара пулини тўлаш мақсадида Фарход деҳқон бозорида полиз маҳсулотлар билан савдо қилар эди.

Унинг турмуш ўртоғи Х.Б. ҳам чилангарлик билан шуғулланиб, имкон қадар оиласининг кам-кўстини бутлашга ҳаракат қилди. Уларнинг 11 яшар қизлари ва 8 яшар ўғли эса барча болалар қатори мактабда таълим олишади.

Бир қарашда, оддий ўзбек оиласи. Аммо, нима бўлдию эру-хотин орасига совуқчилик тушиб улар жанжаллашиб қолишди.

Куни-кеча, хусусан 11 апрель куни хонадон боши фуқаро Х. тушлик пайти спиртли ичимлик истеъмол қилиб, турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолишда ва “эркак” ожиза аёлнинг ўнг кўкрак қафасига пичоқ санчиди.

Эндигина 36 баҳорни қарши олган она вафот этди, фарзандлар етим қолди, бераҳм эр эса қамоққа равона бўлади.

Учтепа туман Ички ишлар бўлими масъуллари ана шу жиноят содир этилган маҳаллада бўлишиб, қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари билан мазкур қотиллик тафсилотларини муҳокама қилишди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here