Ҳаёт ташвишларини кўтариб юрманг, биродарлар!

0

Ҳаёт фалсафаси фанидан дарс ўтаётган профессор аудиторияга қўлида идиш кўтарганча кириб келди. У ҳамма кўриши учун идишни баландроқ кўтариб:
– Бунинг оғирлигини биладиганлар борми? – сўради.
“50 мг! 100 мг! 125 мг” – деган жавоблар янгради.
– Ўлчамасдан туриб, буни аниқ айтиш қийин. Лекин менинг саволим шундай: агар буни бир дақиқа кўтариб турсам, нима бўлади?
– Ҳеч нима, – талабалардан бири жавоб берди.
– Яхши. Агар бир соат кўтариб турсам-чи? – яна сўради профессор.
– Қўлингиз оғрийди, – деди бир талаба.
– Тўппа-тўғри! Агар бир кун шу кўйи турсам нима бўлади?
– Қўлингиз увушиб, ҳеч нарсани сезмайди, мускулларингиз толиқиб, жонингизни азоблайди. Кейин сизни касалхонага олиб кетишади, – талаба қизнинг куйинчаклик билан қайтарган жавоби аудиториянинг кулгисига сабаб бўлди.
– Тўғри, айтинг-чи, бу идишни узоқ кўтариб турганимда унинг вазни ортадими? Таним шунинг учун азобланадими? – Аудитория бир овозда “Йўқ!” дея жавоб қайтарди.
– Бу азобдан халос бўлишим учун нима қилишим лозим?
– Идишни ерга қўйинг!
– Тўппа-тўғри! Унутманг, ҳаётдаги муаммо, ташвишлар ҳам шунга ўхшайди: қанча узоқ кўтариб юрсангиз, улар сизни шунчалар кўп қийноққа солади, – фикрини якунлади профессор.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here