Визасиз саёҳат .

0

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни бир поғонага яхшиланди

The Henley Pasport Index рейтингида Ўзбекистон ўтган йилгига нисбатан бир поғонага кўтарилиб, 85-ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда.

Рейтингга кўра Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз ёки етиб боргач виза олиш орқали саёҳат қилишлари мумкин. Ўзбекистон билан бир поғонада (85-ўрин), шунингдек Кот-д’Ивуар мамлакати турибди.

Биринчи ўринда Япония бўлиб, мамлакат ўз фуқароларига 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини бермоқда.

Кучли учликни, шунингдек Сингапур (192 давлат), Германия (191 давлат) давлатлари тўлдириб турибди.

МДҲ давлатлари орасида ҳам яхшиланиш кузатилди: Россия 48-ўринда (118 давлат), Беларус 68-ўринда (77 давлат), Қозоғистон 69-ўринда (75 давлат), Тожикистон 84-ўринда (58) ва Туркманистон 89-ўринда (53 давлат).

Энг сўнгги ўринларни эса Сурия (29 давлат), Ироқ (28 давлат) ва Афғонистон (26 давлат) эгаллаган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here