Болакай унинг ўз ўғли эди…

0

Кунларнинг бирида бир одам машинасида шошилиб уйига кетар эди.
Чорраҳага етганида кескин машина тормози овози эшитилди. У одам уриб юборди. Машинадан тушиб ерда қонга бўялиб ётган 10-11 ёшли болакайга кўзи тушиб дарҳол уни шифохонага етказди.
Бола тирик эди. Бош шифокорга учраб, унинг ҳаётини сақлаб қолишини сўради. Шифокор эса ундан хизмати учун пул талаб қилди. Пулни олиб келмагунича операция қилмаслигини айтди.
Шунда йигит шошилиб пулга кетди. Ярим соатдан сўнг пулни олиб келиб шифокорга берди. Шифокор пулни олгандан кейингина болакай ётган хонани сўради.
Бу пайт болакайнинг жони узилиб бўлган эди.
Бола ётган хонага кириб, шифокор дод солиб юборди.
Болакай унинг ўз ўғли эди…

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here