Покистонда интернет блокланди. Сабаби…

0

Покистон ҳукумати 16 апрель, жума куни ички хавфсизликни таъминлаш мақсадида мамлакатда интернетни вақтинча блоклади. Бу ҳақда «Dawn» нашри хабар берди. Хабарга кўра, интернет мамлакатнинг  йирик шаҳарларидаги вазиятни юзага келтирган исломий радикал ташкилот «Техрик-и-Лаббайк Покистан» (ТЛП) тарафдорлари ва полиция ўртасида содир бўлган тўқнашувларни  беқарорлаштириш мақсадида вақтинчалик  ўчирилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, тўқнашув оқибатида Исломобод, Лаҳор, Пешовар ва бошқа йирик шаҳарларда  камида 7 киши, шу жумладан бир нечта полиция ходимлари ўлдирилган. 300 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳат олган.

Маълумот ўрнида, Покистон ҳукумати 15 апрель, пайшанба куни терроризмга қарши кураш тўғрисидаги қонунга асосан «Техрик-и-Лаббайк Покистан» исломий радикал ташкилотга тақиқ қўйилишини эълон қилган.

Аввалроқ Ҳиндистонда аҳоли диний маросимга халал берган полициячиларга қилич билан ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here