Мен хотинимга олмоқчи эдим…

0

Бир одам қиммат аёллар атири сотиладиган дўконга кириб, энди гапирмоқчи бўлиб турган экан, сотувчи:
– Хуш келибсиз. Кимга атир излаяпсиз? – дебди.
– Ҳалиги…
– Ҳа, бошлиғингизнинг хотинигами? Мана, 10 млнли зўр атирларимиз бор.
– Йўқ, ҳалиги…
– Ҳа, шунақа демайсизми? “Бурухтаний иккинчи”гами? Чатоқсиз… Мана 5 млнли зўр атирларимиз бор.
– Йўқ, сиз мени тушунмадингиз. Мен хотинимга олмоқчи эдим…
– Ҳа, шунақа демайсизми! Унақада йўлнинг нариги бетидаги дўконга ўтинг – арзон атирлар ўша ерда сотилади…

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here