Бойларнинг туёғи тиллодан

0

6 апрель куни Ким Кардашьян Forbes’нинг энг бадавлат кишилар рўйхатидан ўрин олган. Унинг молиявий аҳволи 1 миллиард долларга баҳоланганди. Ким бундай даромадга йилига 10 миллион доллар олиб келган Кеeping Up With The Каrdashians реалити-шоуси ва Instagram саҳифасидаги реклама постлари сабаб эга бўлган.

Аммо маблағнинг катта қисми унинг шахсий брендлари KKW Beauty ва Skims ортидан келган. Бугунги кунда

Skims 500 миллион долларга баҳоланади, ундаги Кимнинг улуши эса 225 миллионни ташкил қилади. Яна 200 миллион долларга эса KKW Beauty акцияларининг бир қисмини сотганидан кейин эришган. Даромад топишдан ҳам кўра уни сарфлашга уста бўлган моделнинг энг катта харидлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

 

Жаклин Кеннедининг 379 500 долларлик соати

2017 йилда Ким Christie’s аукционида Жаклинга тегишли Cаrtier Таnk соатини 379 500 долларга харид қилган. Қора камарли, тўртбурчак, 750 пробали тилладан ишланган соатни Кеннеди хонимга поляк бизнесмени ва дипломати Станислав Разивил совға қилган. Мазкур соатни Ким 2019 йил АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашганида таққан.

 

750 минг долларлик тилла суви югуртирилган унитазлар

 

2013 йилда ҳали турмуш қуриб улгурмаган Ким ва Канье Лос -Анжелеснинг Бел-Эйр туманидаги уйини таъмирлатиш давомида тўртта тилла суви югуртирилган унитаз сотиб oлган. Бу жуфтликка 750 минг долларга тушган.

 

Дунёдаги энг қиммат каравотлар — 1,05 миллион доллар

Тилла суви югуртирилган унитазлар Ким хонадонидаги ягона қимматбаҳо буюм эмас. У Канье билан бирга Savoir Beds томонидан ишлаб чиқариладиган, Royal State каравотларидан (ҳар бирининг нархи 175 минг доллар) нақд олтита харид қилган. 2013 йилда қиролича Елизавета II 60 ёшга тўлгани муносабати билан мазкур каравотлардан атиги 60 та ишлаб чиқарилган. Ҳар бирига 700 соат вақт сарфланган, қўл иши бўлган мазкур каравотларнинг дизайни борасида XVII-ХVIII аср француз монархларидан илҳомланилган. Кимдан ташқари Опра Уинфри, Мадонна, Кайли Миноуг ва Элтон Жонда ҳам шундай каравот бор.

 

Бир ярим яшар қизи учун 550 минг долларлик бриллиант зирак

Тўрт нафар фарзанднинг онаси бўлган модель улар дунёга келганидан буён қимматбаҳо совғалар билан сийлаш билан бирга, туғилган кунларида зиёфатлар уюштиради. Энг қимматбаҳо совғани катта қизи Норт қўлга киритган. 16 ойлигида онаси унга бриллиант зирак совға қилган. Қимматбаҳо зирак дизайнер Лорейн Шварс томонидан тақдим қилинган.

 

Уйининг орқа ҳовлисидаги 60 млн долларлик кўнгилочар боғ

2017 йилда Ким ва Канье 20 миллион долларга Хайден-Хиллздан яна бир уй сотиб олган. Жуфтлик 2010 йилнинг бошидан ҳаддан ортиқ дабдабадан воз кеча бошлаган ва янги уйини минимал услубдаги интерьер билан жиҳозлашни афзал билган. Модель мазкур уйининг орқа ҳовлисида 60 миллион долларлик ўйин боғи қурдирган. Ким ККW Beauty бутики ва Lego қасрини ўз ичига оладиган кичик шаҳарчани Lil Hidden Hills деб атаган. Ташриф буюрувчилар унда 50 йиллар услубидаги West Diner емакхонаси, озиқ-овқат, шунингдек, гул дўкони, банкомат, коттежлар ва ҳатто Starbucks’нинг кичик версиясини ҳам учратиши мумкин.

 

Каньега совға сифатида Багама оролларида 440 минг долларлик дам олиш

Жуфтлик бирга вақтида бир-бирига қимматбаҳо туҳфа қилишдан чарчамаган. Рэпернинг 40 ёшга тўлиши муносабати билан рафиқаси Багамадаги Грэйт-Гуана-Кей курортини 4 кунга ижарага олган. Жуфтлик у ерда вақтини дўстлари билан чоғ ўтказган. Refinery 29 журналининг маълум қилишича, Ким бунинг учун 440 минг доллар сарфлаган. Аввалроқ Ким Кардашьяннинг 40 ёшдан ошган энг гўзал аёллар рўйхатидан ўрин олгани ҳақида хабар берилганди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here