43-Москва халқаро кинофестивалига старт берилди

0

22 апрель куни фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Дастур доирасида 200 дан ортиқ турли жанрдаги фильмлар тақдим этилади. Фестивални Темур Бекмамбетовнинг “Девятаев (https://t.me/KinoArtUz/486)” картинаси очиб беради.

Асосий танловнинг ҳакамлар ҳайъати раиси – филиппинлик режиссёр Брильянте Мендоса, ҳужжатли фильмлар танловида – полшалик режиссёр Дорота Рожковская.

Москва халқаро кинофестивали дунё бўйича энг қадимги фестиваллардан бири ҳисобланиб, илк бор 1935 йилда ўтказилган. Ўша пайтда фестивалга Сергей Эйзенштейн раислик қилган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here