Хушхабар!

0

Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати якунига етиб бормоқда. 22 апрель куни қизлар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтди.

Қайд этиш жоиз, боксчи қизларимиз шу пайтгача жаҳон чемпионатининг финалига қадар етиб бормаган эди. Бугун олтин медаль учун рингга кўтарилган ҳамюртларимиз Нигина Ўктамова ҳамда Моҳинабону Абдуллаева ўзбек бокси тарихига ўз номларини ёзиб қолдирди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Дастлаб -54 кг вазн тоифасида самарқандлик Нигина Ўктамова украиналик Кристина Лакичукка қарши рингга чиқди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа у ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди.

Шундан сўнг Моҳинабону Абдуллаева (-64 кг) ҳам ўз жангини ўтказди. Афсуски, россиялик Азалия Аминевага қарши беллашувда юртдошимизга бироз омад етишмади.

Шундай қилиб, боксчи қизларимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан якунлайдиган бўлди.

Эртага йигитлар ўртасида ҳам 2 нафар вакилимиз финал жангини ўтказади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here