21 ёшли қиз нима сабабдан ўзини каналга ташлагани маълум қилинди

0

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 26 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлаган эди.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар берди Сенат Ахборот хизмати.

Унга кўра, 2021 йил 26 апрель куни соат 08:30лар чамасида Нукус шаҳар «Жийдели байсын» МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Н.Д. ўз жонига қасд қилиш мақсадида Нукус шаҳридаги “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган. Шу жойда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими қизни қутқариб қолган. Н.Д.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда фуқаро Н.Д. ўз уйида ва соғлиғи бўйича ҳеч қандай шикояти йуқ. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари ўрганилиб чиқилганда, қиз ҳеч қандай тазйиқ остида бўлмаганини, оиласида ҳам ҳеч қандай жанжал йўқлигини ва ўзининг таниш ўртоғи билан гап тортишиб қолганлигини айтиб ўтган.

Фуқаро Н.Д. Нукус шахрида оиласи билан биргаликда яшайди. 2017 йилда Н.Д. Нукус шаҳар ИИБ томонидан профилактик ҳисобга олинган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here