Адиз Ражабов: “Актёрлик – бешафқат касб”

0

Шундай истеъдодлар борки, ишини жудаям яхши кўради, ҳаётини театр ёки кинога тиккан, лекин омади чопмайди. Режиссёрлар вақтида пайқамайди, муносиб роль ўзгаларга кетиб қолади. Қачондир даври келишини умид билан кута-кута умри ўтади… Ёки бошқача қисмат: бугун машҳури замон санъаткорни эртага умуман эсдан чиқариб юборишади.

Бир пайтлар жаҳон киноси афсонаси бўлган актёрларнинг бугунги интервьюларини кўраман: кўпчилигининг овозида, юзида қандайдир қайғу бор, мунг бор. Чунки бешафқат вақт уларни бир четга суриб қўйган.

Назардан қолиш машҳурликнинг мазасини тотган одам учун жудаям оғир ва оғриқли. Шунинг учун ҳам олқишларга панжа орасидан қарашга ҳаракат қиламан. Биламанки, бари ўткинчи. Очиғи, “мухлис” деган таърифдан ўзимни тияман. Оддийгина қилиб “томошабин” деб қўя қолиш ҳақиқатга яқин, менимча…

Театр ва кино айни чоғда ҳам бир хил, ҳам бошқа-бошқа олам. Битта образ иккисида икки хил ижро этилади. Масалан, “Сарвиқомат дилбарим”даги Илёс театрда ўзгача, кинода эса умуман бўлакча ўйналади. Бундай пайтда актёр ўзи учун иккита “режим” яратиб олиши керак.

Маҳоратли ижрочи чегарани аниқ чўтлайди, бир иқлимдан кейинги иқлимга тезда ўтади ва осонгина мослашади. Чунки театрдаги ҳиссиётлар кинода жуда ғайритабиий кўринади, кулгига қоласиз. Саҳна эмоцияни кўтариши мумкин. Ва аксинча, экрандаги сиполик — фақат нигоҳга юкланган маъно театрда қумга сепилган сувдек изсиз кетади.

@kinosanati

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here