Чунки, сен ҳомиладорсан…

0

Бир замонлар аёллардан нолийдиган бир эркак бўлган экан. Бир куни ўша эркакнинг ёнига бир отахон келиб қолибди. Ҳалиги эркак отахонга қараб, нолиб кетибди:

– Аёлларга маза. Биз эркакларчалик қийналишмайди. Оиланинг юки бизларнинг бўйнимизда…

 

Отахон аслида Хизр алайҳиссалом экан. Унинг бу гапларини эшитиб, аёл кишига айлантириб қўйибди. Сўнгра саҳарлаб туриб, нонушта тайёрлабди. Болаларини кийинтириб мактабига кузатиб қўйибди. Куни бўйи уйда тиним билмай ишлабди. Тунда ҳам кеч ётадиган бўлибди. Охири дод деб юборибди. Бир куни ўша отахонни учратиб:

– Мени ўз ҳолимга қайтаринг. Роса қийналиб кетдим, – деса, отахон:

– Бунинг сира иложи йўқ, – дебди.

– Нимага?

– Чунки, сен ҳомиладорсан…

 

Шу пайт эркак уйғониб кетибди ва бошқа нолимайдиган бўлибди.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here