Ажойиб!

0

Австралияда Конси Маршалл ва Лейла Мог исмли эгизак опа-сингиллар ўзларининг 102 ёшга тўлганини нишонлади. Қариялар узоқ умр кўриш борасидаги сирларини Daily Mail нашрига ошкор қилган.

Аёлларнинг сўзларига кўра, улар алкоголдан, хусусан, виски ва оқ винодан тўлиқ воз кечган. Шунингдек, ҳар куни сув ичишади. «Ёшимиз 82 ёки 84 да», — дея ҳазиллашади кексалар.

Таъкидланишича, Маршалл ва Мог ҳозирда ўзлари 1919 йилда дунёга келган Берри шаҳридаги қариялар уйида яшаб келади.

Эгизаклар 102 ёшга тўлганини улкан пушти торт ва гуллар билан яқинлари даврасида нишонлади. Туғилган кун эгалари бир хил рангдаги кийимда бўлган.

Маълум қилинишича, опа-сингиллар умри давомида бир-биридан умуман узоқлашмаган. Уларнинг отаси эса 104 ёшгача умр кўрган.

Аввалроқ эквадорлик эр-хотин дунёдаги энг кекса жуфтлик сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here