Селена Гомесдан қайноқ рол

0

Селена Гомес «Спираль» триллерида ижтимоий тармоққа боғланиб қолган аёл ролини ижро этади. Фильмга рэпер Дрейк продюсерлик қилмоқда

Америкалик таниқли қўшиқчи ва актриса Селена Гомес «Спираль» номли психологик триллерда бош ролни ўйнайди. Фильм ижтимоий тармоқларга зарарли қарамлик ҳақида. Картина клипмейкер ва сураткаш Петр Коллинзнинг дебют фильмига айланади, деб ёзади «Film.ru».

Сюжет марказидан ўтмишда катта таъсир доирага эга бўлган, бироқ ижтимоий тармоқларга боғланиб қолгани сабаб танаси қисмларга бўлиниб кетаётган аёл ўрин олади. Сценарий Коллинз ҳикоясига асосланган.

 

Фильмга рэпер Дрейк, шунингдек, «Эйфория» устида ишлаган Адель Нур продюсерлик қилади. Гомес ва Коллинз 2017 йилдан буён дўст бўлиб, клип ва қисқа метражли фильмлар устида бирга ишлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Селена Гомес 2018 йилда руҳий клиникага тушиб қолган ва у ерда қўшиқчини асаб фаолиятининг бузилиши оқибатларидан даволашган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here