У тириклай кўмилган

0

Искандар Зулқарнайн 32 ёшида вафот этганида, аллақачон кўп жойларни босиб олган ва дунёдаги энг йирик империяни яратган эди. Унинг империяси Болқон ярим оролидан Покистонгача чўзилган бўлган.

Милоддан аввалги 323 йилда Буюк Искандар касал бўлиб қолди ва 12 кунлик азобланишдан сўнг, атрофдагилар уни ўлди деб ўйлашади. Унда ҳаёт аломатлари билинмайди, аммо 6 кун давомида ҳам унинг танаси ўликдек ҳидланмайди.

Замонавий тадқиқотчилар фикрига кўра, Искандар Зулқарнайн Гийена-Барре синдроми (асабларга ҳужум қилиб фалажга олиб келадиган иммун реакция, бунда инсон пулси жуда паст бўлади) деб номланувчи асаб касаллигига чалинган бўлган.

Уларнинг таъкидлашича, у “вафот этганида” аслида фалаж бўлиб қолган, аммо ҳушида бўлган. Шундан келиб чиқиб, олимлар унинг тириклайин кўмилганини маълум қилишган.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here