Саида Мирзиёева онаси билан овқат тайёрламоқда (+фото)

0

Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига дам олиш кунидаги таассуротлари билан ўртоқлашди ва суратларни жойлади

Якшанба. Aнъанага кўра бу куни севимли таомларимизни тайёрлаймиз. Улардан бири — кулчатой. Ойижоним эрталабдан хамир қорадилар. Дадажоним бошчилигида бутун оиламиз дастурхон атрофига тўпланиб, ойижоним тайёрлаган хамирни тахтакачда кесамиз. Ойижоним эса эндигина пишган масаллиқлар – картошка, нўхотни узатиб турадилар.

Тайёрланиш усулига кўра кулчатой кесма лағмонни эслатади.
Кичкинтойим бизнинг энг катта ёрдамчимиз, милклари билан суяк чайнашга уринади. Таом тезроқ пишишини ҳаммадан кўпроқ шу кутса керак 😄

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here