Самарқанддаги қадимий ариқлардан бинафшаранг сув оқмоқда (видео)

0

Жорий йилинг 7 май куни Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари томонидан Самарқанд шаҳри бўйлаб олиб борилаётган кузатув назорати тадбирларини ўтказиш чоғида, шаҳар марказидан оқиб ўтувчи Чашма ва Сиёбча коллекторларининг бирлашиш қисмидан номалум сабабларга кўра бинафша рангдаги таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувлар оқаётганлиги кузатилди.
“Замон” информацион дастурининг Самарқанддаги вакили Озодбек Нурмуҳаммедов вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбарига боғланди.
Унинг айтишича ҳолат юзасидан тезкор гуруҳ тузилиб, сабаб ва оқибатлари ўрганилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here