ТАТУ ўқув йилини масофавий якунлайди

0

Талабаларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олиб, Тошкент ахборот технологиялари университетида ўқув йили охиригача барча курс талабалари учун ўқув жараёни онлайн давом этиши белгиланди.

Шунингдек, ТАТУнинг Фарғона филиалида ҳам ўқув йили масофавий якунланади.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқув жараёнлари бугун, 17 майдан анъанавийга қайтди.

Тошкент молия институти эса 20 май, пайшанба кунидан бошлаб яна анъанавийга қайтади. Ушбу институт аввалроқ 2 марта 2 ҳафтадан масофавийга ўтган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here